ЭКСПРЕССИВ АЛАЛИЯЛИ БОЛАЛАРДА ДАСТЛАБКИ НУТКИЙ КУНИКМАЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
Keywords:
Мактабгача таълим, дефектолог, индивидуал ёндашув, коррекцион иш, экспрессив алалияли болалар, нутқ бузилишлари, логопедик ёрдам ,фонетик-фонематик камчиликларAbstract
Ҳозирги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида коррекцион ёрдамга муҳтож болалар сони ошиб бориши кўзга ташланмоқда. Бутун дунё соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра ҳозирги кунда турли даражадаги нутқ бузилишлари биринчи синфга қабул қилинган болаларнинг ўртача 30%ида кузатилади[1], яъни объектив тарзда кўриб чиқилганда мактабгача давр мобайнида болалар популяциясиинг учдан бир қисмида нутқий функциялар меъёр даражасида ривожланмайди ва мутахассислардан қўшимча коррекцион таъсирини талаб этади Аксинча, нутқнинг фонетик-фонематик камчиликлар (товушлар талаффузидаги бузилишлар) болаларнинг умумий популяциясини 15-25%ида намоён бўлиши белгиланмоқда[2]. АҚШ соғлиқ статистикаси Миллий маркази маълумотларига кўра мактабгача ёшдаги болаларда товушлар тараффузи бузилишлари (артикуляцион ёки фонологик бузилишлар) 8-9%ни ташкил этади[3]. Биринчи синфга қабул қилинаётган болаларнинг 5% да яққол намоён бўлувчи товуш талаффузи бузилишлари, дудуқланиш, дизартрия каби нутқий камчиликлар кузатилади
Downloads
Published
Issue
Section
License
Copyright (c) 2024 International journal of conference series on education and social sciences (Online)
This work is licensed under a Creative Commons Attribution 4.0 International License.