ХОРИЖИЙ ҚОНУНЧИЛИК БЎЙИЧA НОҚОНУНИЙ ТAДБИРКОРЛИК УЧУН ЖAВОБГAРЛИК ХAҚИДAГИ НОРМАЛAР

Authors

  • Ш.Ғ. Исмоилов

Keywords:

рақобат, ноқонуний тадбиркорлик, лицензиясиз, давлат рўйхатидан ўтмаган, зарар.

Abstract

Мақолада Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида тақиқланган инсофсиз рақобат хатти-ҳаракатларининг турларидан бири бўлган ноқонуний тадбиркорлик белгилари хорижий жиноят ҳуқуқи бўйича батафсил тавсифланган ва кўриб чиқилган. Муаллиф хорижий, жумладан, Нидерландия, Польша, Хитой, МДҲ мамлакатлари қонунчилигининг жиноий-ҳуқуқий нормаларини ҳуқуқий таҳлил қилиш асосида ноқонуний тадбиркорликнинг турли турлари ва кўринишлари, жумладан, қонуний тадбиркорлик субъектига зарар етказиши ёки унинг фаолияти барқарорлигига зарар етказиши мумкин бўлган, лицензиясиз, давлат рўйхатидан ўтказмасдан фаолиятни амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятларини очиб беради. Муаллиф жиноий-ҳуқуқий тақиқларни ҳуқуқий тартибга солиш тажрибасини умумлаштиради ва ҳалол рақобатни тўғридан-тўғри бузиш ҳаракатлари сифатида субъектларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларини норматив жиҳатдан тартибга солишнинг айрим муаммолари бўйича ўз ечимларини таклиф қилади.

Downloads

Published

2023-04-25