ВИТИЛИГО БИЛАН КАСАЛЛАНГАН БЕМОРЛАРДА VEGF ГЕНИДАГИ RS2010963 ПОЛИМОРФ ВАРИАНТИНИНГ РОЛИ.

Authors

  • У.Ю. Собиров
  • А.А. Мамадиев
  • М.А. Юлдашев

Keywords:

витилиго, VGEFA гени rs2010963, тирозиназани боғловчи оқсил 1-типи (TRP-1) ва 2-типи (TRP-2), “Тромбоцитларга бой плазма”, патогенетик даво.

Abstract

Тадқиқот  объектлари:  Витилиго   касаллигига  чалинган  ва  даволанган  19  ёшдан  59  ёшгача  бўлган  108  бемор текширилди.

Ишнинг  мақсади.  Витилигони ривожланишида молекуляр-генетик омиллар ва биокимёвий кўрсаткичларни ўрганиш ва даволаш усулини такомиллаштириш.

Тадқиқот усуллари: Тадқиқотда клиник, мелекуляр-генетик, биокимёвий ва статистик усуллардан фойдаланилган.

Олинган  натижалар  ва  уларнинг  янгилиги.  Ушбу тадқиқот доирасида биринчи марта витилигони комплекс даволашда “тромбоцитларга бой плазма”дан фойдаланишнинг клиник самарадорлиги ва хавфсизлиги баҳоланди;

витилигонинг чегараланган турларида ўртача узунликдаги тор диопазонли ултрабинафша нурлари (монохромли 308нм эксимер системаси) билан бирга “тромбоцитларга бой плазма”ни қўллаш даво самарадорлигини оширди;

витилиго бўлган беморларда илк бор қон томирлар эндотелияси ўсиш омили (VEGF) ва тирозиназани боғловчи оқсил 1-типи (TRP-1) ва 2-типи (TRP-2) генлари полиморфизми ўрганилди;

илк бор қон томирлар эндотелияси ўсиш омили (VEGF) ва тирозиназани боғловчи оқсил 1-типи (TRP-1) ва 2-типи (TRP-2) генларини полиморф вариантларини генлараро ўзаро таъсир этиш роли аниқланди;

илк бор касалликнинг ривожланишида қон томирлар эндотелияси ўсиш омили (VEGF) ва тирозиназани боғловчи оқсил 1-типи (TRP-1) ва 2-типи (TRP-2) генларининг витилигони ривожланишида детерминант ва касалликни ёмон кечишида предиктор сифатидаги прогностик аҳамияти кўрсатилди;

Амалий  аҳамияти.  Витилигони пайдо бўлишида генетик хавф омиллари ажратилди;

витилиго бўлган беморларда қон томирлар эндотелияси ўсиш омили (VEGF) ва тирозиназани боғловчи оқсил 1-типи (TRP-1) ва 2-типи (TRP-2) генлари полиморфизми аниланди;

“Тромбоцитларга бой плазма”ни қўллаш орқали витилигони патогенетик даволаш усули ишлаб чиқилди.

Downloads

Published

2022-12-05