ЎЗГАЛАР МУЛКИНИ ТОВЛАМАЧИЛИК ЙЎЛИ БИЛАН ТАЛОН-ТОРОЖ ҚИЛИШНИНГ СУБЪЕКТИВ БЕЛГИЛАРИ

Authors

  • И.Ў. Эргашев

Keywords:

товламачилик, шантаж, хорижий тажриба, мулкдорга зўрлик ишлатиш, мулкка шикаст етказиш, мулкни нобуд қилиш, шарманда қилиш, қўрқитиш, мулкий йўсиндаги ҳаракатлар мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш.

Abstract

Мақолада муаллиф томонидан ўзгалар мулкини товламачилик йўли билан талон-торож қилишнинг субъектив белгиларига оид айрим мулоҳазалар баён қилинган. Шунингдек, муаллиф товламачилик йўли билан талон-торож қилиш субъекти қасди тафаккурий ҳолатининг иккинчи белгиси, айбдор ўз қилмиши оқибатида мулкдорга моддий зарар етиши, уни мулкдан ёки мулкий ҳуқуқдан маҳрум қилиш сингари ижтимоий хавфли оқибатлар келтириб чиқишини аввалдан кўра билишида намоён бўлишини қайд этган. Бу оқибатлар умумий асосларда эмас, балки, қоида тариқасида талон-торож қилинган мулкнинг миқдорига мутаносиб бўлган пул эквивалентидаги муайян ўлчов бирликларида ифодаланади. Шунингдек, айбдор қасдининг иродавий ҳолати ўзининг бойиши ёки у манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилаётган бошқа шахсларнинг бойиши учун мулкдорга моддий зарар етказишни исташида ифодаланади. Товламачилик жиноятида айб субъектив томоннинг асосини ташкил қилсада, бироқ унинг мазмунини тўлиқ қамраб олмайди. Талон-торожнинг сабаби қилмишнинг мотиви ва мақсадидан иборат бўлган бошқа белгилар ёрдамида ҳам аниқланади. Жиноятнинг мотиви ва мақсади бир-бири билан бевосита боғланган бўлиб, шахснинг мулкини товламачилик йўли билан талон-торож қилишга талаб ва эҳтиёжлари асосида, аввало, мойиллик пайдо бўлади. Сўнгра ушбу талаб ва эҳтиёжларни қондириш учун онгли равишда интилиш пайдо бўлади ва шу асосда ғаразли мақсад шаклланишини муаллиф томонидан таҳлил қилинган

Downloads

Published

2022-07-29