ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ СОҲАСИДАГИ ЖИНОЯТЛАРГА ОИД АЙРИМ ЖИНОЯТ-ҲУҚУҚИЙ МУЛОҲАЗАЛАР

Authors

  • Б. Бобожонов

Abstract

Мақолада муаллиф томонидан давлат харажатларида давлат харидларининг улуши юқорилиги давлат харидларини амалга оширишда қонун ҳужжатларига риоя этилиши нақадар муҳимлигини кўрсатувчи индикатор эканлиги, мазкур сарф-харажатлар давлат харидлари соҳасидаги қонунга хилоф қилмишларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси кўрсатиб бериши таъкидланган. Шунингдек, давлат харидлари соҳасидаги жиноятлар таркибининг объекти том маънода давлатнинг иқтисодий асосларига қарши йўналтирилганлиги, бошқача айтганда жиноий тажовуз муайян мамлакат иқтисодиётига путур етказиши хусусида хулосага келинган. Бундан ташқари, давлат харидлари соҳасидаги ижтимоий хавфли қилмишлар ўз табиатига кўра нафақат миллий, балки халқаро характердаги жиноятлар сирасига кириб, глобаллашув шароитида ягона давлат молиявий-иқтисодий барқарорлигигагина эмас, балки халқаро ҳамжамиятга хавф солиши қайд этилган. Эътиборли жиҳати шундаки, Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилигида давлат харидлари соҳасидаги жиноятларнинг аниқ категорияси мавжуд эмас. У содир этилган қилмишнинг хусусиятидан келиб чиқиб аниқланади. Амалдаги жиноят қонунчилигида “давлат харидлари” билан боғлиқ конкрет ижтимоий хавфли қилмиш назарда тутилмаган бўлса-да, лекин давлат харидлари соҳасидаги ижтимоий хавфли қилмишлар бугунги кунда жамиятда жиноятчилик ҳодисаси сифатида мавжуд. Шу нуқтаи назардан давлат харидлари соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни криминализация қилишни таклиф этиш билан боғлиқ таклифлар таҳлил қилинган.

Downloads

Published

2022-04-30