АЁЛЛАР ЖИНОЯТЧИЛИГИНИНГ САБАБ ВА ШАРОИТЛАРИ ҲАҚИДА АЙРИМ ФИКРЛАР

Authors

  • С.А. Нурумбетова

Abstract

Бугун ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёт йўлидан маълумки, юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига чамбарчас боғлиқ. Шу маънода, Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

 Аёл она бўлиш учун яратилади, тегишли равишда унда бунёдкорлик хусусиятлари устунлик қилади, эркак эса, овчи ёки балиқчи сифатида, кўпроқ агрессив хусусиятлари билан ажралиб туради. Бу аёллар агрессиядан бутунлай холи, эркаклар эса бунёдкорликка қодир эмас, деган маънони англатмайди. Амалиётда ўзининг янги туғилган чақалоқларини тап тортмасдан ўлдирадиган оналар ҳам, нафақат ўз зурёдини, балки асраб олинган болаларни ҳам тарбиялаб вояга етказадиган оталар ҳам учрайди.

Downloads

Published

2021-12-29